Home » Film & Animation » "Оталар сўзи-ақлнинг кўзи": "Зулм" Тоҳир Малик гувоҳи бўлган воқеа асосида|Otalar so'zi aqlning kozi

"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи": "Зулм" Тоҳир Малик гувоҳи бўлган воқеа асосида|Otalar so'zi aqlning kozi

Written By UZBEK TV on Wednesday, Jul 08, 2020 | 04:00 AM

 
"Оталар сўзи-ақлнинг кўзи" тарбиявий филмлар туркумидан "Маҳалла" телеканали Биласизки ўтган кўрсатувларимизда фарзандлар, ота-оналар, уларнинг бир-бирига бўлган муносабати, қариндош-уруғларга бўлган муносабатларига доир қатор воқеаларни саҳналаштириб сиз, азизларга намойиш этган эдик. Бугунги кўрсатувимиз ўтган кўрсатувларимиздан фарқли ўлароқ, чунки биз таҳририятимиз билан биргаликда қалам аҳлига мурожаат қилдик, улардан ҳозирда халқимиз орасидаги ютуқлар ва камчиликларнинг қоғозга тушириб беришни илтимос қилган эдик. Худога шукр, бир қаламкаш биродаримиз сизлар учун ҳаётий воқеани қоғозга кўчириб бизларга тақдим қилди ва биз ўз ўрнида уни сизлар учун саҳналаштирдик. Ҳадиси Қуддусияда Парвардигоро Олам шундай бир нарсани баён қилади: Эй одам фарзандлари, мен зулмни ўзимга ҳаром қилдим ва уни сизларнинг ўрталарингизда ҳам ҳаром қилдим, бас бир-бирларингизга зулм қилманглар, дейди. Ҳаётда содир бўлган баъзи инсонларга номуносиб воқеатларни эшитган бир қаламкаш укамиз Тоҳир Малик бизга ажойиб асарни олиб келдилар, ушбу асарни саҳналаштириб сизларга тақдим этамиз. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz