Менинг бошимга етган мақолам...
Нега мен Ватандан бадарға бўлдиим?...
Бунга биргина Зомин туман ҳокимининг аризасига асосан менга нисбатан Туҳмат ва ҳақорат моддаси билан қўзғатилган жиноят иши деб ўйласангиз, адашасиз...
Бу жиноят иши шунчаки мени йўлдан олиб ташлаш учун ўйлаб топилган топилма эди ҳолос.
Аслида мени қамашга ҳозирлик кўришларига асос бўлган мақола мана бу эди.
Бироқ улар "Куёвларнинг сирини ошкор айлагани учун" деган айблов билан мени йўлдан олиб ташлай олишмасди...
Халқаро жамиятида ғала-ғовур бўлиб кетган бўларди...
Шу сабаб орадан 5 ой ўтказиб Зомин ҳокимига менга қарши ариза ёзишга ишорат қилдилар.
Аслида, Зомин туман ҳокимининг кети шилта, коррупция батқоғига ботиб кетган, Зомин ситий қуриш баҳонасида бор-йўғини ямламай ютган эди.
Битта туман марказида монумент ўрнатиш учун ажратилган маблағнининг 19 миллардини ўзлаштириб, ўзига қўш имораталар қурган одам-да...
Хуллас, журналист билан ўйнаниш унга минг йилдаям керак эмасди..
.
Шунчаки, тепанинг кўрсатмаси билан менинг устимдан ариза ёзишга мажбур бўлди холос...
Эҳҳ.,бу мақола эълон қилингач бошимдан не савдолар ўтмади...
Мени "аср" олишган куни Эгамовни (Президент куёвлари ортидан кузатув қўйгани айтилган ДДХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг ўринбосари)ни "ёпган" кунига тўғри келганини қаранг?
Улар менинг ҳаётимда Усмон Ҳақназарни, Бобомурод Абдуллаев фожиасини такрорламоқ истадилаар: Бобомуродни "Менга Рашид Қодиров давлат сирига оид маълумотлар бериб турарди, шахсан Мирзиёев маълумотлар бериб турарди" деган мазмунда уйдирма кўрсатмалар олишга мажбурлаганлари, ёлғон кўрсатма беришдан бош тортса, ўласи қилиб калтаклаганлари ҳақида судда гапириб берганлари ҳамон эсимда...
Бу дунёда шунақа одамнинг борлигини ҳам билмайдиган мени Эгамов иши билан боғламоқ истадилар.
Гуё Эгамовчилар менга Куёвларга оид хуфёна маълумот бериб турганмуш. мен уни ёритиш билан андармон бўлиб юрганмушман....
Ээээ, шу пайтгача "Солиҳнинг сояси" дўеб даъво қилишарди, қарасам, бир юмалаб Эгамовнинг гуруҳи аъзосиги айлантиришга хўўўп уринишди...
Мен Эгавомларга ҳукм ўқилгунга қадар икки бошли аждарнинг оғзида, ажалнинг комида яшадим....
Нечоғлик уринишмасин ичкаридан менга қарши кўрсатма ололмадилар...
Қандай қилиб кўрсатма оларди, ахир бунингдек гапнинг ўзи бўлмаган бўлса...
Сиз ушбу мақоламни ўқиб, мағзини чақиб туринг...
Хуллас, менинг бошимга етган мақолани ушбу лиинк орқали ўқишингиз
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2928429123881814&id=100001442668919