Home » News & Politics » Мирзиёев энди кимни танлайди - Хитой, Америка ё Россия? Ўзбекистон O`zbekiston BBC News yangiliklar

Мирзиёев энди кимни танлайди - Хитой, Америка ё Россия? Ўзбекистон O`zbekiston BBC News yangiliklar

Written By BBC News Uzbek on Tuesday, Feb 11, 2020 | 07:21 AM

 
Ўзбекистон ва Қозоғистон асло Хитой ва Россия тарафига қарам бўлмасин, Америка Қўшма Штатлари доимо бу икки давлатнинг ёнида туради. АҚШ Давлат Котиби Майк Помпеонинг воизи Морган Ортагус Би-би-си Ўзбек Хизмати билан суҳбатда худди шу ҳақида айтди. Вашингтон вакиллари бир неча кун олдин Ўзбекистонда бевосита Президент Мирзиёев билан ҳам кўришдилар. АҚШ Давлат Котиби Марказий Осиёга С5+1 доирасидаги учрашувларда қатнашди. У йўл-йўлакай Беларусь ва Украинага ҳам кириб ўтганди. Майк Помпео Марказий Осиёга келгач, барча давлатларни Хитойдаги мусулмонларга қарши зулмни тўхтатиш учун АҚШ тарафга ўтишга чақирди. Бу сафарни Россия ва Хитой тарафи - таъбир жоиз бўлса - ғазаб билан кутиб олишди. Ўзбекистон ҳам, Қозоғистон ҳам муайян маънода Россия сиёсий таъсири доирасидаги давлатлардир. Айни пайтда, Тошкент ва Нурсултон учун Хитой ҳам йирик сармоядор ҳамда қарз берувчи саналади. Шундай ҳолатда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ чақириқларига қандай жавоб берди? Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон устида ҳақиқатан ҳам уч қудратли давлат - Россия, Хитой ва АҚШ манфаатлари тўқнашмоқдами? Би-би-си Ўзбек хизмати Майк Помпео билан бирга Марказий Осиёга сафар қилган воизи Морган Ортагус билан суҳбатлашди. BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda