Home » News & Politics » Президент Мирзиёев куёви минган Тесла нархлари қандай? - Ўзбекистон BBC Uzbek

Президент Мирзиёев куёви минган Тесла нархлари қандай? - Ўзбекистон BBC Uzbek

Written By BBC News Uzbek on Monday, Jul 22, 2019 | 09:35 AM

 
https://www.bbc.com/uzbek/uzbekistan-49075033 Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви ва шахсий хавфсизлиги хизмати раҳбари Отабек Умаровнинг Тесла машинасини катта тезликда ҳайдагани акс этган видео ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди. Мазкур видео Ўзбекистондаги амалдорларнинг қонунга муносабатини ёритиш билан бир вақтда Тесла машинасига бўлган қизиқишни ҳам орттирди. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Тесла моделларини қандай ва қаерда сотиб олиш, бу каби электрик машиналардан Ўзбекистонда фойдаланиш учун мавжуд бўлган ё бўлмаган шароитлар ҳақида ҳам сўраганлар. Айни дамда Ўзбекистонда электромобилларни олиб киришга қўйиладиган акциз солиғи бекор қилинди. Бу борада президент 18 июлда имзолаган қарорга кўра, январдан божхона божининг ноль ставкаси ҳам кучга киради. Эндиликда электрик машинани олиб киришда фақатгина ҚҚС (қўшимча қиймат солиғи) ва божхона расмийлаштируви, ҳамда йўл жамғармаси тўловларини тўлаш лозим бўлади. Электрик машиналар, қазиб чиқарилувчи ёқилғилар ҳисобига юрадиган машиналардан фарқли ўлароқ, табиатга мутлақо заҳарли чиқинди чиқармайди.