Home » News & Politics » Россия қотиллик ва одам савдосида айбланган ўзбек аёлини Грузияга бериб юборди

Россия қотиллик ва одам савдосида айбланган ўзбек аёлини Грузияга бериб юборди

Written By Ozodlik Radiosi on Saturday, Jul 07, 2018 | 11:00 PM

 
Урал транспорт прокуратураси қотиллик ва фоҳишахона ташкил этганликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик аёлни Грузия ҳуқуқ-тартибот идораларига топширди. Грузия экстрадиция қилинган аёлни 2013 йилда Батумида фоҳишаликка мажбурланган ўзбек қизларидан бирининг ўлимида айбламоқда. Екатеринбург вилоятидаги Урал транспорт прокуратураси Интерпол қидирувига берилган Ўзбекистон ватандошини ярим йиллик экстрадиция суриштирувидан кейин Грузияга топширган. Урал транспорт прокуратураси вакиласи Мария Полетаеванинг Озодликка айтишича, Грузия полицияси тақдим этган материаллар текширув давомида ўз тасдиғини топган: - Биз уни бирор нарсада айблаётганимиз йўқ, у Грузияга айблов эълон қилиш учун бериб юборилди. Ўзбекистон ватандоши Грузия Жиноят Кодексининг 143.1 (одам савдоси) ва 109 (бошқа жиноятни яшириш мақсадида содир этилган қасддан одам ўлдириш) моддаларининг қатор бандлари асосида 2013 йилдан буён Интерпол қидирувида бўлган. Ўтган йилнинг сентябр ойида 33 яшар бу аёл "Екатеринбург-Пассажирский" темир йўл бекатида қўлга олинган эди, - деди Мария Полетаева. Озодлик Грузия полициясига мурожаат қилиб, бундан беш йил олдин содир бўлган ҳодиса тафсилотларини аниқлашга уриниб кўрди.