Home » News & Politics » "Одамлар бозор курсида валюта харид қиладилар" - 26 июль янгиликлари

"Одамлар бозор курсида валюта харид қиладилар" - 26 июль янгиликлари

Written By BBC News Uzbek on Wednesday, Jul 26, 2017 | 11:32 AM

 
Банкоматлар ишлайди, одамлар бозор курсида валюта харид қиладилар, деб айтган Марказий банки раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаев. Ҳозир айрим банкларга юридик шахслар билан валюта олди-сотдиси қилишига рухсат берилди, яқин келажакда жисмоний шахсларга ҳам бу ҳуқуқ тақдим этилади, деган жаноб Хўжаев Халқаро Пресс-клубдаги матбуот анжуманида. Тошкент шаҳрида янги қурилган уйни камида 93 минг доллар ёки 375 ярим миллион сўмга сотиб олган Ўзбекистон фуқароларига пойтахтда пропискага рухсат этилади. Бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори 19 июлда имзоланган ва матбуотда олди-сотди шартлари эълон қилинган. Ўзбекистонда янги ташкил қилинган Ислом маданияти марказига таниқли дипломат, собиқ дин ишлари қўмитаси раиси Шоазим Миноваров тайинланган. Бир ой олдин Президент Мирзиёев Ислом маданияти марказини ташкил этиш ҳақида қарор чиқарди, бу марказни барпо этишда таниқли Ўзбек миллиардери Алишер Усмонов маблағидан фойдаланилиши айтилди. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.