Home » News & Politics » Озодбек Назарбеков прокурорларга қарши овоз чиқарди

Озодбек Назарбеков прокурорларга қарши овоз чиқарди

Written By Ozodlik Radiosi on Wednesday, Jun 07, 2017 | 11:00 PM

 
Ўзбекистон Маданият вазирлиги хондада Озодбек Назарбековнинг ашулачилар хизматидан пул ўтказиш йўли билан фойдаланишни йўлга қўйиш, бунинг учун вазирлик қошида тижорий бўлим ташкил этиш таклифини ўрганмоқда. Вазирликнинг исми сир қолишини истаган мулозими Озодлик билан суҳбатда вазирлик бу таклифни тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди. 2 июнь куни "Ўзбекконцерт" (аввалги “Ўзбекнаво”) ташкилотида бўлган мажлисда Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков Маданият вазирлиги қошида тижорий бўлим очиш ва санъаткорлар хизматидан текин фойдаланиб келаётган давлат ташкилотлари унга пул ўтказиш йўли билан улар хизматидан фойдаланишни йўлга қўйишни таклиф қилди. Ўз чиқишида хонанда¸ хусусан¸ прокуратура ва бошқа давлат муассасалари амалдорларининг ўз базмларида хонандалар хизматидан бепул фойдаланиш устига¸ дўқ уриб санъаткорларни обрўсизлантириши ҳақида шикоят қилди.