Home » News & Politics » Болалар боғчалари ҳам лимонарий ташкил қилишга мажбурланмоқда

Болалар боғчалари ҳам лимонарий ташкил қилишга мажбурланмоқда

Written By Ozodlik Radiosi on Tuesday, Mar 14, 2017 | 08:27 AM

 
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги болалар боғчалари ва мактабларга 25 донадан лимон кўчати сотиб олиш мажбурияти юкланди. Мажбуран тузилаётгани айтилаётган шартномага кўра, битта кўчатнинг нархи 10 минг сўмдан бўлиб, ҳар бир таълим маскани жами 250 минг сўмлик 25 дона лимон кўчати сотиб олиши лозим. Ҳар бир боғча 25000 сўмлик лимон кўчати экади Ўзбекистон туманидаги боғча ва мактаблар лимон кўчати сотиб олишга мажбурланаётгани ҳақида ушбу тумандаги боғча мудираларидан бирининг қариндоши Озодликка маълум қилди: “Қизим боғча мудираси бўлиб ишлайди. 2-3 кун аввал туман халқ таълими мудири Нафиса Нишонова йиғилиш ўтказиб, тумандаги барча боғчалар ва мактабларга 25 донадан лимон кўчати олишни буюрган. “Ҳамманг оласан, бу мажбурий” дебди. Ҳар бир кўчатнинг нархи 10 минг сўмдан экан. Жами 250 минг сўм бўлади. Қизим кўчатга пулни қаердан олишини билмай ўтирибди”, дея хабар қилди боғча мудирасининг онаси.